Танлов эълон қилинади

Biz haqimizda

Biz bilan bog‘lanish uchun

Telefon: (+99871) 207-10-90
Faks: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

Эълон!

 

«Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази ишлаб-чиқариш зарурати туфайли Бош бухгалтер лавозимига танлов эълон қилади.

Талабгорлардан қуйидаги билим ва малакаларга эга бўлиши талаб этилади:

  • Алоқа соҳасида бухгалтерия йўналиши бўйича камида 8-10 йиллик иш стажига эга бўлиши, ундан камида 1-3 йил давомида шу соҳада бош бухгалтер лавозимида ишлаган бўлиши;
  • Тизимдаги соҳа корхоналарининг структураси, иш юритишнинг ўзига хослиги ва ўзаро боғлиқлигини;
  • Ўзбекистон Республикасида мавжуд солиқ ва ажратмалар тизими ва улар бўйича етарли маълумотга эгалиги;
  • Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган бухгалтерия қонунчилиги, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва корхонада ҳисоб сиёсатини юритишни билиши;
  • Бюджет маблағларини мақсадли сафрлашга оид қонунчилик ва нормаларни, харажатлар сметасини шакллантириш ҳамда жамғармалардан маблағларни олиш тартибини билиши;
  • Ms Word, Excel, Access ва бошқа шу каби компьютер дастурларини фаол ишлатувчиси бўлиши;
  • 1С Предприятие, my.soliq.uz, didox.uz, stat.uz ва бошқа платформаларда бемалол ва бехато ишлай олиши;
  • Ўзбек (кирилл ва лотин) ва рус тилларини жуда яхши билиши, мазкур тилларда буйруқ, фармойиш ва бошқа талаб этиладиган хужжатларни шакллантириш бўйича етарли малака ва кўникмаларга эга бўлиши. Инглиз тилида Pre-Intermediate даражасида билиши, луғат билан ишлай олиши;
  • Импорт-экспорт операциялари, шартномаларни шакллантириш ҳамда давлатимиздаги божхона сиёсатини жуда яхши билиши;
  • амалдаги қонунчилик, меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар, молия ва аудит органларининг бухгалтерия ҳисоби масалалари бўйича ва бухгалтерия ҳисобот ва ҳисоб шаклларини, шунингдек молиявий-хўжалик фаолиятини ташкил этиш бўйича хужжатлар;
  • бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар ва уларни юритиш қоидалари;
  • Марказнинг ихтисослашуви ва бухгалтерия ҳисоб сиёсати;
  • бухгалтерия соҳасида хужжатларга ишлов бериш ва иш жараёнини ташкил этиш тартиби;
  • Марказнинг тузилиши ва штатлари, ривожланиш стратегияси ва истиқболларини тушуниши ва кўра билиши;
  • молиявий ҳисоб-китобларнинг шакллари;
  • корхонанинг ички захираларни аниқлаш, иқтисодий ва молиявий фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш усуллари;
  • ички бошқарув ҳисоботлари, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботларини тайёрлаш муддатлари, шакллари ва тартиби;
  • пул, товар-моддий хом-ашёлар ва бошқа қийматларни қабул қилиш, жойлаштириш, сақлаш ва сарфлаш тартиби;
  • дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш қоидалари;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг солиққа тортиш қоидалари;
  • камомадларни, дебитор-кредиторлик қарзларни ҳамда бошқа зарарларни хисоб-варақлардан чиқариш тартиби;
  • мулк ва мажбуриятларни сақлаш қоидалари;
  • бухгалтерия, солиқ ва статистика ҳисоботларини тайёрлаш тартиби ва муддатлари;
  • аудиторлик ва хужжатли теширувлар қоидалари;
  • бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишни такомиллаштириш бўйича илғор махаллий ва хорижий тажрибалар;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, нормативлари, хавфсизлик чоралари, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги;
  • ички меҳнат қоидалари;
  • давлат харидлари тизимини жуда яхши билиши лозим бўлади;

         

Талабгор қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши керак:

  • хужжатлар билан ишлаш, шу жумладан ijro.gov.uz тизимида;
  • ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот бериш;
  • таҳлилий ва ташкилий ишлар;
  • хушмуомалалик.

         Лавозим маоши миқдори 3 754 896,00 сўмни ташкил этади. Ижтимоий тўловлар мавжуд.

         Талабгорлар ўзлари тўғрисидаги маълумотлар (CV, объективкалар ва х.к.)ни  Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қирққиз кўчаси, 10А уй манзилида жойлашган Марказнинг маъмурий биносига олиб келиб топширади. Мулоқот учун телефон рақами: +99871 207-1081 Пазилова Маъмура. Танлов бўйича хужжатларни топширишнинг охирги куни - 01.12.2021й.

         Ҳар бир талабгор Марказнинг тегишли комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказилади. Танлов бўйича якуний қарор - Марказнинг ушбу комиссия хулосаси асосида қабул қилинади.