“Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази томонидан “Хавфсиз шаҳар” комплексини ривожлантириш йўналишида 2019 йил IV чорак ва 2020 йил I ярим йилликда амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Biz haqimizda

Biz bilan bog‘lanish uchun

Telefon: (+99871) 207-10-90
Faks: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

Германиянинг “ATLAS” компанияcи билан ҳамкорликда:

Тошкент вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси бўйича 11,328 млн. еврога шартнома имзоланиб, 2020 йил 1 июль ҳолатига 4,1 млн. долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

19 та Nexia-3 русумли автотранспортга мобиль комплекс ускуналари ўрнатилиб, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ишлаб турибди.

Фарғона водийси бўйича шартнома лойиҳаси тайёрланди ва келишиш жараёнида. Немис ҳамкорларнинг қайтарилаётган инвестиция маблағларини юқоридаги ҳудудларга қайта инвестиция қилиш таклифи ўрганиб чиқилмоқда.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида “Хавфсиз шаҳар” пилот лойиҳаси доирасида жами 142 та ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли гавжум жойларда жами 898 дона интеллектуал видеокузатув тизими қурилмалари ўрнатилиб, ишга туширилди.

 

Тошкент шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” тизимини жорий қилиш лойиҳаси:

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси 2-уй манзилда Вазиятлар марказини ташкил этиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Архитектура лойиҳаси топшириғи ишлаб чиқилди ва лойиҳачи корхонани аниқлаш бўйича танлов ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Тошкент шаҳрида “112” Ягона диспетчерлик хизматини жорий этиш бўйича Техник топшириқ ишлаб чиқилди. Мазкур Техник топшириқ тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилиб, “Киберхавфсизлик маркази” ДУК дан экспертиза хулосаси олинди.

Тошкент шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” тизимини жорий этиш лойиҳаси бўйича бир нечта компанияларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилишини фото-видео қайд этиш бўйича берган таклифлари ва техник ечимларидан ҳамкор компанияни танлаб олиш ишлари амалга оширилмоқда.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Чорвоқ” эркин туристик зонасида “Хавфсиз туризм” лойиҳасини амалга ошириш бўйича 100 дан ортиқ ижтимоий объектларга 500 га яқин видеокузатув камераси, 20 та радар, 18 та ноқонуний автотураргоҳ ҳамда та чорраҳада фото-видео қайд этиш қурилмаларини ўрнатиш юзасидан лойиҳанинг техник топшириғи ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди.

“Чорвоқ” эркин туристик зонасида оптик толали алоқа линияларини қуриш, видеокузатув тизими қурилмаларини монтаж қилиш, йўл ҳаракти хавфсизлигини фото-видео қайд этиш тизими қурилмаларини етказиб бериш ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ошкора ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш лойиҳаси:

“Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази томонидан 2020/2021 ўқув йилида кириш тест синовларини “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказишда видеокузатув, шахсни идентификация қилиш, таъқиқланган буюмларни аниқлаш” лойиҳаси доирасида республиканинг барча худудларида тест синовлари ўтказиладиган 65 та стадион, хиёбон ва очиқ майдонларда шахсни идентификациялаш
ва видеокузатув тизими қурилмалари ишга туширилди.

Лойиҳа доирасида металл детекторлар, заҳира электр манбаи ҳамда маълумотларни сақлаш қурилмалари ўрнатилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1-17 сентябрь кунлари олий таълим муассасаларининг бакалавриатга кириш тест синовлари ошкора ва шаффоф ўтказилишида техник кўмак берилди.

Тест жараёнлари телевидения орқали тўғридан-тўғри эфирга
 ва www.test2020.uz веб саҳифаси орқали “онлайн” режимда интернет тармоғига узатилиши таъминланди.