Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Biz haqimizda

Biz bilan bog‘lanish uchun

Telefon: (+99871) 207-10-90
Faks: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

Конституциясининг қабул қилинганлиги“Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш марказида Бош қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 6 декабрь куни байрам тадбири ташкил этилди.
 Байрам тадбирини “Хавфсиз шаҳар ” маркази директорининг биринчи ўринбосари У. Куланов очиб бериб, Конституция – халқимизнинг истиқлол йилларида эришган улкан тарихий ютуғи, зотан, айнан асосий Қонунимиз суверен давлатимизнинг ҳуқуқий негизини шакллантиришнинг, шунингдек мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини  юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётганлиги, истиқлол бизни ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда авлодларга ибрат ва намуна бўладиган буюк ишларни амалга оширишга имкон бераётган буюк куч эканлигини таъкидлаб, иштирокчиларни байрам билан қутлади.
Тадбир меҳмони Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг юрисконсульти А. Ахмедов Марказ ходимларига ўз табригини йўллаб, конституциямизнинг яратилиши тарихи ва унинг аҳамиятига тўхталиб, Конституциямиз берган имкониятлар ва унга киритилган ўзгартиришлар ва уларнинг моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берди.
Тадбир иштирокчиларига Марказнинг бош юрисконсульти Н. Фазилова томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши тарихи” мазмундаги тайёрланган видеоролик орқали конституция тушунчаси, конституцияларнинг таснифи, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи ҳамда дунё мамлакатларининг конституциялари тўғрисида қизиқарли фактлар ёритиб берилди. Шунингдек, байрам тадбири иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.