Teлефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб аталувчи, номидан Низом асосида ҳаракат қилаётган ____________________________
бир томондан ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази, кейинги ўринларда “Пудратчи” деб аталувчи, номидан Устав асосида ҳаракат қилаётган директори Ш. Ташпулатов, иккинчи томондан, биргаликда “Томонлар”, алоҳида эса “Томон” деб аталувчилар қуйидагилар тўғрисида ушбу пудрат шартномасини (кейинги ўринларда ‑ Шартнома) туздилар:
I. ШАРТНОМА МАВЗУСИ
1.1. Пудратчи мазкур шартномада белгиланган муддатда Буюртмачининг топшириғи билан _______________________________ (кейинги ўринларда – ишлар) лойиҳа ҳужжатларига (техник топшириқларга) асосан бажариш мажбуриятини олади, Буюртмачи эса Пудратчига ишларни бажариш учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, ишларни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. Бажариладиган ишларнинг турлари ва ҳажми Пудратчи томонидан ишлаб чиқилган ва Буюртмачи томонидан тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларида (техник топшириқларда) белгиланган.
1.3. Ишлар қурилиш қоидалари, қурилиш-монтаж ишлари учун техника хавфсизлиги қоидаларига ва Буюртмачининг талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
1.4. Ушбу Шартноманинг 1.1. ва 1.2 бандларига мувофиқ ишлар Пудратчининг материаллари, унинг кучи ва маблағлари ҳисобидан бажарилади.
1.5. Тизим Буюртмачига топширилгунга қадар Тизимнинг тасодифий йўқ қилиниши ва шикастланиши хавфи Пудратчининг зиммасида бўлади.
II. ИШЛАРНИ БАЖАРИШ МУДДАТИ
2.1. Ишларни бажариш умумий муддати 60 (олтмиш) календар кун. Бунда ушбу шартнома 2021 йил 31 декабрга қадар амал қилиниши инобатга олган ҳолда, шартнома бўйича бажарилган ишларни қабул қилиш санаси 2021 йил 15 декабрдан кечикмаслиги лозим.
2.2. Пудратчи ушбу шартнома бўйича ишларни бажаришни шартноманинг 3.5 бандида кўрсатилган олдиндан тўлов Пудратчининг ҳисоб рақамига тушган кунидан бошлаб 5 (беш) календар кунидан кечиктирмай бошлайди.
III. ШАРТНОМА БЎЙИЧА ИШЛАРНИНГ БАҲОСИ
ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
3.1. Объект бажариладиган ишларнинг баҳоси, барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда __________________ сўм.
3.2. Шартноманинг баҳоси ушбу Шартноманинг ажралмас қисми бўлган иловаси “Ахборот-тахлили видеокузатув тизимини ўрнатиш ва техник қўллаб-қувватлаш ишларининг нарх ҳисоб китоби”да акс эттирилган харажатлардан ташкил топади.
3.3. Пудратчи Буюртмачини ушбу шартнома бўйича лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган ишларнинг баҳосини ошириш зарурлиги тўғрисида бундай ҳолат аниқланган кунидан 5 (беш) иш кунида мобайнида огоҳлантирмаган тақдирда шартномада кўрсатилган нарх бўйича ҳақ олиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда шартномани бажариши шарт.
3.4. Лойиҳа ҳужжатларда кўрсатилган ишларнинг ҳажми ўзгарганда, шартноманинг 3.1. бандида кўрсатилган қиймати томонлар ўртасидаги келишувига биноан ушбу шартномага қўшимча битим тузиш орқали ўзгартирилади.
3.5. Ушбу Шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган умумий сумманинг
______________________ сўм Буюртмачи томонидан, ушбу Шартнома кучга кирган кундан бошлаб 15 (ўн беш) банк куни ичида амалга оширилади.
3.6. Бажарилган ишларининг ______________________ Буюртмачи Томонлар бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномани имзоланган кунидан эътиборан 15 (ўн беш) банк куни мобайнида тўлайди.
IV. ИШЛАРНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ
4.1. Буюртмачи ушбу шартнома кучга киргандан сўнг 2 (икки) иш куни мобайнида Пудратчи томонидан бажариладиган ишларнинг сифати, шунингдек Пудратчи фойдаланган материаллар ва жиҳозларнинг лойиҳа ҳужжатларга мувофиқлиги устидан техник назоратини олиб борувчи ўз вакилини (кейинги ўринларда – масъул вакил) белгилайди ва масъул вакили тўғрисида Пудратчига маълумотларни беради.
4.2. Буюртмачининг масъул вакили ушбу шартнома бўйича ишларни бажариш муддати давомида Пудратчи томонидан барча турдаги бажариладиган ишларга тўсиқсиз кириш ҳуқуқига эга бўлади.
4.4. Пудратчи ишларни олиб бориш тартибини назорат органлари билан келишиб олади ва Ўзбекистон Республикасида амалдаги қонунчиликга риоя қилган ҳолда мувофиқлаштиради.
4.5. Пудратчи жойларда ишларни бажаришнинг умумий тартибини таъминлайди.
4.6. Ишларни бажариш учун коммуникацияларга вақтинчалик уланиш ва янги қурилган коммуникацияларни мавжуд бўлган коммуникацияларга уланиш ишлари Пудратчи томонидан Буюртмачининг рухсати билан амалга оширилади.
4.7.Пудратчи томонидан Объектда ишларни бажариш учун фойдаланилаётган материаллар, ускуналар ва бутловчи қисмлар, иншоотлар ва тизимларни сотиб олишдан олдин уларнинг нархларини Буюртмачи билан келишиб олади ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларида белгиланган сифат, техник шартларга, давлат стандартларига жавоб беришига кафолат беради ҳамда тегишли сертификатлар, техник паспортлар ёки уларнинг сифатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжудлигини таъминлайди.
4.7. Пудратчи ишларни бажариш вақтида жойларни тозалайди ва белгиланган тартибда тозаликни сақлайди, шунингдек чиқиндиларини Буюртмачининг масъул вакили томонидан кўрсатилган жойларга, қурилиш чиқиндиларини вақтинчалик сақлашга олиб чиқади.
4.8. Агар ишларни бажариш жараёнида уни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқланса, томонлар 2 (икки) иш кун муддат ичида уни тўхтатиш тўғрисида бир‑бирини хабардор қилиши ва 2 (икки) иш кун мобайнида ишларни давом этириш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги қарор қабул қилиши шарт.
4.9. Буюртмачи Пудратчи томонидан босқичма-босқич топширишга тайёр бўлган ишларини қабул қилиб олади.
Ушбу шартноманинг II бўлимида белгиланган муддатларга Пудратчи томонидан бажарилган ишларни Буюртмачи (масъул мутахассислари) билан келишишга сарфланадиган вақт кирмайди.
4.10. Пудратчи Буюртмачининг қабул комиссияси томонидан Тизимни белгиланган тартибда эксплуатацияга қабул қилишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ташкиллаштиради.
4.11. Буюртмачи комиссиясининг салбий хулосаси Пудратчининг ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлса, Пудратчи бажариладиган ишлардаги нуқсон ва камчиликларни томонлар келишилган муддат давомида ўз ҳисобидан бартараф этади.
4.12. Ушбу шартнома бўйича ишлар Томонлар томонидан ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолаган вақтдан бошлаб бажарилган ҳисобланади.
4.13. Буюртмачи Пудратчи томонидан ишларни топшириш - қабул қилиш оралиқ далолатномаларини топширган кунидан 10 (ўн) иш куни давомида кўриб чиқади, ва эътирозлар бўлмаган тақдирда ишларни топшириш - қабул қилиш оралиқ далолатномаларини имзолайди ва бир нусхасини Пудратчига йўллайди.
V. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ
5.1. Мазкур шартнома бўйича Пудратчи мазкур шартноманинг I бўлимида назарда тутилган ишларни бажариш учун:
ишларни ҳажмда ва муддатларда ўз кучи билан бажариш ҳамда ишни Буюртмачига мазкур шартнома шартларига мувофиқ топшириш;
қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишларнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;
Буюртмачини субпудратчилар билан шартномалар тузилиши, шартнома мавзуси, субпудратчининг номи ва манзили тўғрисида хабардор қилиш;
техника хавфсизлиги, ишларни бажариш вақтида атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирлар бажарилишини таъминлаш;
мазкур шартномада назарда тутилган барча мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш;
ишларни амалга ошираётган вақтда ишларини хавфсиз олиб боришга доир қонунчиликнинг талабларига риоя этиш ва бундай талаблар бузилганлиги учун учинчи шахслар олдида жавобгар бўлиш;
қуйидагиларни аниқлаган тақдирда дарҳол, яъни 2 (икки) иш куни давомида Буюртмачини огоҳлантириш ва ундан кўрсатмалар олгунга қадар ишни тўхтатиб туриш:
Буюртмачи ушбу шартноманинг 4.6. бандининг тартибида келишилган материал, ускуналар яроқсизлиги ёки сифатсизлигини;
Буюртмачининг ишларни бажариш усули тўғрисидаги кўрсатмаларини бажариш унинг учун ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини;
Пудратчига боғлиқ бўлмаган, бажарилаётган ишлар натижаларининг яроқлилиги ёки пишиқлигини хавф остига қўядиган ёхуд ишларни белгиланган муддатда ниҳоясига етказиш мумкин бўлмайдиган қилиб қўядиган бошқа ҳолатларни. Кўрсатилган ҳолатлар тўғрисида Буюртмачини огоҳлантирмаган ёки огоҳлантиришга жавоб олиш учун шартноманинг 4.13. бандида кўрсатилган муддат ўтишини кутмасдан ёхуд Буюртмачи ишни тўхтатиб туриш тўғрисида ўз вақтида кўрсатма берган бўлишига қарамасдан Пудратчи ишларни давом этираверса, Буюртмачи унга ёки Пудратчи Буюртмачига тегишли талаблар қўйганида мазкур ҳолатларни важ қилиб келтиришга ҳақли эмас;
мазкур шартнома бўйича барча ишларнинг ўз кучлари билан ва субпудратчилар томонидан зарур тарзда бажарилиши ҳамда Тизимнинг фойдаланишга тайёр ҳолда топширилиши учун Буюртмачи олдида тўлиқ мулкий жавоб бериш;
ушбу шартномани бажариш муносабати билан Буюртмачи берган материал, ускуна, қайта ишлашга (ишлов беришга) топширилган ашё ва Пудратчи ихтиёрига ўтган бошқа мол-мулк сақланмаганлиги учун Пудратчи жавобгар бўлиши.
5.2. Шартноманинг бажарилиши муносабати билан Буюртмачи Пудратчига белгиланган тегишли ҳақни ёки бошқа суммани тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда, Буюртмачи томонидан тегишли сумма тўлангунга қадар Пудратчи ишнинг натижаларини, шунингдек Буюртмачига тегишли ускуналарни, қайта ишлаш (ишлов бериш) учун берилган ашёларни, фойдаланилмай қолган материал қолдиғи ва Пудратчининг ихтиёридаги бошқа мол‑мулкни ушбу қонунчиликда белгиланган тартибда ушлаб қолиш;
Буюртмачи Пудратчининг ушбу шартноманинг 4.6. бандининг тартибида келишилган материал, ускуналар яроқсизлиги ёки сифатсизлигини тўғрисида 4.6. бандида кўрсатилган муддатда ва асосли огоҳлантирганига қарамасдан, 4.13. бандида кўрсатилган муддатда яроқсиз ёки сифатсиз материални қайта келишиб олмаса, ишларни бажариш усули тўғрисидаги кўрсатмаларини ўзгартирмаса ёхуд ишларнинг яроқлилиги ёки пишиқлигини хавф остига қўядиган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган бошқа чораларни кўрмаса, Пудратчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга;
Буюртмачи ишларни бажаришига ушбу шартномада назарда тутилган ҳолларда, ҳажмда ва тартибда ёрдам бериш мажбуриятини бажармаган тақдирда, Пудратчи кўрилган зарарни, шу жумладан бекор туриб қолганлик оқибатидаги қўшимча чиқимларни қоплашни ёки ишни бажариш муддатини ўзгартириш ёхуд ушбу шартномада кўрсатилган иш баҳосини оширишни талаб қилишга;
Буюртмачининг ҳаракати ёки йўл қўйган хатоси туфайли ушбу шартнома бўйича ишларни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, Пудратчи ишларнинг бажарилган қисмини ҳисобга олган ҳолда шартномада кўрсатилган баҳони олиш ҳуқуқини сақлаб қолишга;
Буюртмачи бажарилган ишларни қабул қилишдан бош тортганида, ишлар натижаси Буюртмачига топширилиши керак бўлган кундан бошлаб 1 (бир) ой ўтгач ва шундан кейин Буюртмачини икки марта огоҳлантирган ҳолда ишлар натижасини сотиб юборишга, тушган пулни эса, Пудратчига тегишли ҳамма тўловларни чегириб ташлаб, нотариал идоранинг депозитига Буюртмачининг номига киритиб қўйиш;
пудрат нарсасини сотиш ўрнига уни ушлаб туриш ёки келтирилган зарарни Буюртмачидан ундириб олиш;.
амалдаги харажатлари ишлар баҳосини аниқлаш вақтида назарда тутилган харажатлардан кам бўлган ҳолларда, башарти Буюртмачи Пудратчининг тежами бажарилган ишлар сифатига таъсир этганлигини исботлай олмаса, ишлар учун ушбу шартномада кўрсатилган баҳо бўйича ҳақ олиш;
Буюртмачи Пудратчига шартноманинг бекор қилиниши туфайли етказилган зарарни, бажарилган ишларнинг баҳоси ва ҳамма ишлар учун белгиланган баҳо ўртасидаги фарқ доирасида талаб қилиш ҳуқуқига эга.
5.3. Мазкур шартномани бажариш учун Буюртмачи:
Пудратчининг барча мурожаатларини 10 (ўн) кун муддатда кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;
ушбу шартноманинг III бўлимда белгиланган муддатларда олдиндан тўловини ва кейинги тўловларни амалга ошириш;
мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш;
Пудратчининг ишларни бажаришига ушбу шартномада назарда тутилган ҳолларда, ҳажмда ва тартибда ёрдам бериш;
Пудратчи томонидан бажарилган ишларни (уларнинг натижасини) шартноманинг VII бўлимида назарда тутилган муддатларда ва тартибда Пудратчи иштирокида кўриб чиқиш ва қабул қилиш;
ишлар натижасини ёмонлаштирадиган даражада шартномадан чекиниш ёки бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида Пудратчига 2 (икки) иш куни давомида маълум қилиш;
Пудратчига шартноманинг бекор қилиниши туфайли етказилган зарарни ҳам бажарилган ишнинг баҳоси билан ҳамма иш учун белгиланган баҳо ўртасидаги фарқ доирасида тўлаш;
ишларни олинганидан сўнг унда шартномадан чекинишлар ёки ишларни қабул қилишнинг оддий усулида аниқланиши мумкин бўлмаган бошқа хил камчиликлар (яширин камчиликлар)ни, шу жумладан, Пудратчи қасддан яширган камчиликларни аниқлаган тақдирда, улар аниқланганидан сўнг 10 (ўн) календар кун ичида бу тўғрисида Пудратчига хабар қилиш мажбуриятини олади.
5.4. Буюртмачи Пудратчининг фаолиятига аралашмаган ҳолда исталган вақтда ишларнинг боришини ва сифатини текшириш;
агар Пудратчи ушбу шартномани бажаришга ўз вақтида киришмаса ёки ишларни суст бажариши натижасида уларни белгиланган муддатда тугатиш мумкин эмаслиги аниқ бўлиб қолса, бунда Буюртмачи шартномага нисбатан ўз қизиқишини йўқотганлигини исбот қилиниши лозимлигини инобатга олган ҳолда, шартномадан воз кечиб, Пудратчидан етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
агар ишларни бажариш вақтида унинг тегишли даражада бажарилмаслиги аниқ бўлиб қолса, Буюртмачи Пудратчига камчиликларни йўқотиш учун оқилона муддат белгилашга ва бу талабни Пудратчи белгиланган муддатда бажармаган тақдирда шартномадан воз кечишга ёхуд бу камчиликларни Пудратчи ҳисобидан тузатишни бошқа шахсга топширишга, шунингдек етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
ишларниг натижаси топширилгунга қадар истаган вақтда шартномадан воз кечиб, белгиланган баҳонинг шартномадан воз кечганлиги тўғрисидаги огоҳлантириш Пудратчи томнидан олингунга қадар бажарилган ишларга мутаносиб қисмини тўлаш ҳуқуқига эга.
5.5. Агар қурилишни ва у билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қурилиш ушбу шартномани тегишли даражада бажаришга тўсиқлар борлиги маълум бўлса, томонларнинг ҳар бири бундай тўсиқларни бартараф этиш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўриши шарт. Ушбу мажбуриятни бажармаган томон тегишли тўсиқлар бартараф этилмаганлиги туфайли етказилган зарарни ундириб олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
VI. ИШЛАРНИ ҚЎРИҚЛАШ
6.1. Пудратчи ишлар бошлагандан тугагунга ва Буюртмачи томонидан ишларни бажариш жойларда материаллар, ускуналар, қурилиш техникаси ва бошқа мол-мулкнинг тўғри мухофазасини таъминлайди.
6.2. Материаллар, шунингдек асбоб‑ускуналар ва бошқа мол-мулкнинг хавфсизлиги учун жавобгарлик Буюртмачи томонидан Тизим қабул қилингунга қадар Пудратчининг зиммасида бўлади.
VII. ИШЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
7.1. Буюртмачи ушбу шартнома бўйича бажарилган ишларнинг топширишга тайёр эканлиги тўғрисида Пудратчидан хабар олингандан сўнг дарҳол, яъни 3 (уч) иш иш куни давомида қабул қилиб олишга киришиши шарт. Буюртмачи бажарилган ишлар бўйича Пудратчи томонидан берилган ёзма хабарномани олган кунидан 10 (ўн) иш куни мобайнида қабул қилади.
Буюртмачи бажарилган ишларни (унинг натижасини) Пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши, иш натижасини ёмонлаштирадиган даражада шартномадан чекиниш ёки бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида Пудратчига дарҳол 2 (икки) иш куни давомида маълум қилиши шарт.
7.2. Пудратчи Тизимни қабул қилиш бошланишидан 5 (беш) иш куни олдин, Буюртмачи томонидан белгиланган таркибдаги ижро ҳужжатларининг икки нусхасини Буюртмачига топширади. Бунда, Пудратчи томонидан Буюртмачига тақдим этилган ижро ҳужжатлари тўплами аслида бажарилган ишларга тўлиқ мос келишини ёзма равишда тасдиқланиши шарт.
7.3. Пудратчи амалдаги тартиб ва қоидаларга мувофиқ ишчи комиссиясининг экспулатацияга киритиш далолатномаларини тузади.
Буюртмачи ишни текширмасдан қабул қилган бўлса, уни қабул қилишнинг оддий усулида аниқланиши мумкин бўлган камчиликлар (очиқ кўриниб турган камчиликлар)ни далил қилиб келтириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
7.4. Буюртмачи билан Пудратчи ўртасида бажарилган ишларнинг камчиликлари ёки уларнинг сабаблари юзасидан низо келиб чиққан тақдирда, истаган Томоннинг талаби бўйича экспертиза тайинланиши керак. Экспертиза ўтказиш харажатлари Пудратчи зиммасида бўлади, экспертиза пудрат шартномаси бузилмаганлигини ёки Пудратчининг ҳаракатлари билан аниқланган камчиликлар ўртасида сабабий боғланиш йўқлигини аниқлаган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда экспертиза харажатларини экспертиза ўтказишни талаб қилган Томон, агар экспертиза Томонларнинг ўзаро келишуви билан тайинланган бўлса, иккала Томон тенг миқдорда тўлайди.
7.5. Агар Буюртмачининг бажарилган ишни қабул қилишдан бош тортиши ишни топшириш кечикиб кетишига сабаб бўлган бўлса, тайёрланган (қайта ишланган) ашёнинг тасодифан нобуд бўлиш хавфи ашё топширилиши лозим бўлган пайтда Буюртмачига ўтган деб ҳисобланади.
7.6. Ишлар натижасининг Пудратчи томонидан топширилиши ва Буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала Томон имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Томонлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи Томон имзолайди.
7.7. Бажарилган ишларда улардан ушбу шартномада кўрсатилган мақсадда фойдаланиш имкониятини бермайдиган камчиликлар борлиги аниқланганда ва уларни Пудратчи, Буюртмачи ёки учинчи шахс бартараф этиши мумкин бўлмаган тақдирда, Буюртмачи ишлар натижасини қабул қилиб олишдан бош тортишга ҳақли.
7.8. Тизимни фойдаланишга топшириш санаси Буюртмачининг комиссияси томонидан далолатномалари тасдиқланган сана ҳисобланади.
VIII. СИФАТ КАФОЛАТЛАРИ
8.1. Пудратчи Тизимнинг лойиҳа ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичларга эришишини ва Тизимни кафолат муддати давомида шартномага мувофиқ ҳолда ишлатиш мумкинлигини кафолатлайди.
8.2. Пудратчи ўзи берган материаллар ва ускуналарнинг сифати тегишли даражада бўлмаганлиги учун, шунингдек учинчи шахслар ҳуқуқлари бўлган материаллар ва ускуналарни берганлиги учун жавобгар бўлади.
8.3. Кафолат муддати Тизимни эксплуатацияга қабул қилиш Буюртмачи комиссиясининг далолатномаси тасдиқланган кундан бошлаб 1 (бир) йилни ташкил этади.
8.4. Агар Пудратчи ушбу шартноманинг 8.3. бандида кўрсатилган кафолат муддати давомида аниқланган камчиликлар (нуқсонлар) Тизимнинг ёки унинг қисмларининг нормал эскириши, унинг нотўғри ишлатилиши ёхуд Буюртмачининг ўзи ёки у жалб қилган учинчи шахслар ишлаб чиққан қўлланманинг нотўғрилиги, Тизимни Буюртмачининг ўзи ёки у жалб қилган учинчи шахслар тегишли даражада таъмирламаганлиги оқибатида вужудга келганлигини исботлай олмаса, бу камчиликлар учун жавобгар бўлади.
8.5. Кафолат муддати Пудратчи жавобгар бўлган камчиликлар натижасида Объектдан фойдаланиш мумкин бўлмаган бутун вақтга тўхтатиб турилади.
8.6. Камчиликларни бартараф этиш Пудратчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
8.7. Буюртмачи томонидан Пудратчининг бажарган ишларида камчиликлар аниқланган тақдирда, у камчиликлар аниқлангандан кейин улар ҳақида Пудратчини 10 (ўн) иш куни давомида хабардор қилиши керак.
Камчиликларни бартараф этиш муддатлари Пудратчи ва Буюртмачи томонидан икки томонлама далолатнома билан белгиланади.
8.8. Пудратчи:
ушбу шартномада ва лойиҳа-ҳужжатларда ҳамда норма ва қоидаларда назарда тутилган талаблардан чекинишга йўл қўйилганлиги, шунингдек Тизимнинг лойиҳа ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичларига, жумладан Тизимнинг ишлаб чиқариш қувватига эришилмаганлиги учун;
Тизимнинг ёки унинг бир қисмининг мустаҳкамлиги, барқарорлиги, ишончлилиги пасайгани ёки йўқолгани учун жавобгар бўлади.
8.10. Пудратчи буюртмачининг розилигисиз лойиҳа ҳужжатларидан Буюртмачининг жиддий манфаатларига таъсир қилмайдиган тарзда озгина четга чиқиш ҳолларига йўл қўйганлиги учун, башарти бу ҳол қурилишнинг сифатига таъсир этмаганлигини исботлаб бера олса, жавобгар бўлмайди.
IX. ТОМОНЛАРНИНГ МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ
9.1. Томонлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган тақдирда айбдор томон иккинчи томонга етказилган зарарларни қоплайди.
9.2. Мазкур шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида молиялаштирмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлиги учун Буюртмачи Пудратчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 50 (эллик) фоизидан ошмаслиги лозим.
Пеня тўланиши Буюртмачини шартнома шартлари бузилиши туфайли етказилган зарарни қоплашдан озод қилмайди.
9.3. Пудратчи Тизимни ўз вақтида ишга тушириш бўйича, жумладан далолатномада белгиланган муддатларда бажарилган ишлардаги камчиликлар ва нуқсонларни бартараф этиш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий қийматининг
50 (эллик) фоизидан ошмаслиги лозим.
Пеня тўлаш Пудратчини ишларни бажаришнинг ёки хизматлар кўрсатишнинг кечикиши туфайли етказилган зарарларни қоплашдан озод қилмайди.
9.4. Агар бажарилган ишлар сифати, стандартлар, лойиҳа ҳужжатлари (техник топшириқлари), намуналарга (эталонларга), шунингдек ушбу шартномада белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, Буюртмачи ишларни қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, Пудратчидан сифати лозим даражада бўлмаган ишлар қийматининг
20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга, агар ишлар ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган суммани белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир. Сифати лозим даражада бўлмаган ишлар бажарганлик учун жарима Пудратчидан акцептсиз тартибда ундириб олинади.
9.5. Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун мазкур моддада назарда тутилган жазолардан ташқари шартномани бузган Томон иккинчи Томонга бошқа томон тарафидан қилинган харажатларда, мол-мулкнинг йўқотилиши ёки шикастланишида, шу жумладан бой берилган фойдада ифодаланадиган пеня билан қопланмаган зарарларни қоплайди.
9.6. Муддат ўтказиб юборилганлиги ёки мажбуриятларнинг бошқача тарзда зарур даражада бажарилмаганлиги учун пеня тўлаш Томонларни ушбу мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.
9.7. Материалларнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан бузилиш хавфи Пудратчининг ушбу шартноманинг VII бўлимида белгиланган тартибда ишларни топшириш муддати келгунча материалларни берган Томон зиммасида, бу муддатдан кейин эса ишни топширишни кечиктириб юборган Томон зиммасида бўлади.
9.8. Мажбуриятларни бажармаслик бартараф қилиб бўлмайдиган омиллар, хусусан, ёнғин, табиий офат, уруш, ҳарбий ҳаракатлар, блокада ёки экспорт ёҳуд импортни таъқиқлаш, бюджет ва унга тенглаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштирмаслик, умум карантин кабилар таъсири натижасида содир бўлган тақдирда, агар ушбу шароитлар ушбу шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир кўрсатган бўлса, Томонлар ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаганликлари учун жавобгарликдан озод этиладилар. Айни пайтда ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати ушбу шароитлар таъсир кўрсатган муддатга тенг равишда сурилади.
Форс-мажор шароитига тушиб қолган Томон форс-мажор шароити бошланганлиги ҳақида иккинчи Томонни ушбу шароитга тушган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни муддатида огоҳлантиради.
X. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ.
ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
10.1. Ушбу шартнома Молия вазирлигининг Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилган кунидан бошлаб кучга киради ва 2021 йил 31 декабрга қадар амал қилади.
10.2. Ушбу шартнома Томонларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.
10.3. Ушбу шартнома Томонлардан бирининг ташаббуси билан, агар иккинчи Томон шартномани бузган бўлса, бекор қилиниши мумкин. Ташаббус килувчи Томон иккинчи Томонга тахмин қилинаётган бекор қилиниш санасигача 3 (уч) календар кун олдин Шартномани бекор қилиш тўғрисида ёзма хабар йўллайди.
10.4. Ушбу шартноманинг 6.5. бандида кўрсатилган шароитлар 2 (икки) ойдан узоқ давом этган тақдирда, ҳар қайси Томон шартномани бир томонлама тартибида бекор қилишга ҳақли бўлади.
10.5. Шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда, Томонларга ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мажбурияти юкланади.
XI. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
11.1. Ушбу шартномани бажариш билан боғлиқ томонлар ўртасида келиб чиқадиган барча низолар музокаралар орқали ҳал этилади.
11.2. Томонлар низоларни ҳал этишнинг талабнома билдириш (судгача) мажбурий тартибини ўрнатадилар.
Ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган Томон талабномани почта алоқасидан фойдаланган ҳолда (шу жумладан, экспресс-почта) ушбу Шартноманинг XIV бўлимида кўрсатилган манзилга жўнатади ёки/ёхуд тилхат олиб топширади.
11.3. Ўзига талабнома билдирилган Томон талабномани олган кундан бошлаб 15 (ўн беш) календар кун ичида унга жавоб қайтариши шарт.
11.4. Келишувга эришилмаган тақдирда, Томонлар низони ҳал этиш учун туманлараро иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
XII. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ШАРТЛАР
12.1. Ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда Томонлар, уларга бириктирилган шахслар, ходимлар ёки воситачилар ҳеч бир шахсга қандайдир ғайриҳуқуқий устунлик ёки бошқа ноқонуний мақсадларга эришиш ниятида ушбу шахсларнинг ҳаракати ёки қарорларига таъсир кўрсатиш учун қанчадир пул маблағи ёки қимматбаҳо нарсаларни бермайдилар, беришни таклиф этмайдилар ва тўловни бевосита ёки билвосита амалга оширмайдилар.
12.2. Ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда Томонлар, уларга бириктирилган шахслар, ходимлар ёки воситачилар ушбу шартнома мақсадларига тадбиқ
этиладиган қонунчилик доирасида пора бериш-олиш, тижорат мақсадида пора билан ўзига оғдириш сифатида квалификация қилинувчи ҳаракатларни ҳамда жиноий йўллар билан орттирилган даромадларни қонунийлаштиришга қарши қаратилган тегишли қонунчилик ва халқаро актлар талабларини бузувчи ҳатти-ҳаракатларни амалга оширмайди.
12.3. Ушбу шартнома Томонларининг ҳар бири иккинчи Томон ходимларини ҳар қандай йўл билан, шу жумладан, ходимни муайян тобеликка тушириб қўядиган ва ушбу ходим томонидан уни рағбатлантирувчи Томон фойдасига маълум бир ҳаракатларни амалга оширтиришга қаратилган пул маблағи ва совға тақдим этиш, улар учун бирор иш (хизмат)ни беғараз адо этиш ҳамда ушбу бандда номлари келтирилмаган бошқа воситалар билан рағбатлантиришдан сақланади.
Ходимнинг рағбатлантирувчи Томон фойдасига амалга оширадиган ҳаракатлари қуйидагиларни назарда тутади:
бошқа контрагентларга нисбатан ўзини оқламайдиган устунлик бериш;
қандайдир кафолатларни бериш;
мавжуд жараёнларни тезлаштириш;
ходим томонидан ўз лавозими мажбуриятлари доирасида бажариладиган, аммо Томонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг шаффофлиги ва очиқлиги принципига зид келувчи бошқа ҳаракатлар.
12.4. Бирор Томонда коррупцияга қарши шартлардан бирортасининг бузилиши содир бўлганлиги ёки бўлиши мумкинлиги тўғрисида шубҳа туғилган тақдирда, тегишли Томон бошқа Томонни ёзма равишда бундан хабардор қилиш мажбуриятини олади. Ёзма равишда хабардор қилингандан сўнг, тегишли Томон ушбу шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришни то бузилиш содир бўлмаганлиги ёки бўлмаслигининг тасдиғи олинмагунча тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур тасдиқ хабардор қилиш хати жўнатилган санадан бошлаб 10 (ўн) иш куни давомида жўнатилиши керак.
12.5. Хабардор қилиш хатида Томон фактларга ҳавола қилиши ёки контрагент, унга бириктирлган шахс, ходимлар ёки воситачилар тегишли қонунчиликда пора бериш ёки олиш, тижорат мақсадида пора билан ўзига оғдириш сифатида квалификация қилинувчи ҳаракатларни ҳамда жиноий йўллар билан орттирилган даромадларни қонунийлаштиришга қарши қаратилган тегишли қонунчилик ва халқаро актлар талабларини бузувчи ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилганлиги ёки этилиши мумкинлигини тасдиқловчи ёки тахмин қилишга асос бўлувчи материалларни тақдим этиши шарт.
12.6. Ушбу шартнома томонлари коррупциянинг олдини олиш амалларини тан оладилар ва уларга риоя этилишини назорат қиладилар. Айни пайтда Томонлар коррупцион фаолиятга жалб этилган бўлиши мумкин бўлган контрагентлар билан ишчи алоқаларга киришиш хавфини минималлаштириш учун оқилона ҳаракат қиладилар ҳамда коррупциянинг олдини олиш мақсадида бир-бирларига ўзаро ёрдам кўрсатадилар. Бунда Томонларнинг коррупцион фаолиятга аралашиб қолишлари хавфини бартараф қилиш мақсадида Томонлар текширувлар ўтказиш бўйича амалларнинг бажарилишини таъминлайдилар.
12.7. Антикоррупциявий текширувларни ўтказиш мақсадида Пудратчи ушбу шартнома тузилган лаҳзадан бошлаб 5 (беш) иш куни мобайнида ҳамда ушбу Шартнома амалда бўлган ҳар қандай вақтда Буюртмачининг сўровномасига кўра Буюртмачига Пудратчининг мулкдорлари, шу жумладан, бенефициарлари (охиргиси билан бирга) занжири ҳақидаги маълумотни тақдим этиш мажбуриятини олади.
Етказиб берувчи бундай маълумотни тақдим этиш мажбуриятини бажармаган тақдирда, Буюртмачи шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортишга ҳақли бўлади. Бундай ҳолатда шартнома Пудратчи Буюртмачининг шартномани бажаришдан бош тортиши ҳақидаги ёзма хабарни олган санадан ёки ёзма хабарда кўрсатилган бошқа санадан бекор қилинган ҳисобланади.
Ушбу бандда кўрсатилган шартлар ушбу шартноманинг муҳим шартларидан ҳисобланади.
12.8. Томонлар ўзларининг эҳтимолий ғайриҳуқуқий ҳаракатлари ва ушбу шартноманинг коррупцияга қарши шартларининг бузилиши нохуш оқибатларга ‑ контрагентнинг ишончлилик рейтингининг тушиб кетишидан тортиб то конрагент билан ҳамкорликнинг сезиларли даражада чекланиши ва охир-оқибат ушбу шартноманинг бекор қилинишигача – олиб келиши мумкинлигини тан оладилар.
12.9. Томонлар ушбу шартноманинг бажарилиши доирасида тақдим этилган фактлар юзасидан ўтказилган муҳокамаларнинг ошкор этилмаслигини ва амалий қийинчиликларни бартараф қилиш ва низоли вазиятлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича самарали
чора-тадбирларни қўллаш кафолатини берадилар.
12.10. Томонлар ушбу шартноманинг коррупцияга қарши шартларининг ижроси масалалари бўйича тўлиқ конфиденциалликни таъминлашга ва умуман мурожаат қилувчи Томонлар учун ҳамда мурожаат қилувчи Томоннинг бузилиш факти тўғрисида хабар берган муайян ходимлари учун салбий оқибатларнинг келиб чиқмаслигига кафолат берадилар.
XIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
13.1. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган бошқа барча ҳолатларда Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларга амал қиладилар.
13.2. Ушбу Шартнома кучга кирган пайтдан бошлаб Шартнома юзасидан олиб борилган аввалги ёзишмалар ва музокаралар ўз кучини йўқотади.
13.3. Томонлардан ҳеч бири иккинчи Томоннинг ёзма розилигисиз ушбу Шартнома доирасидаги ўз ҳуқуқлари ёки мажбуриятларини бирор учинчи шахсга ўтказа олмайди.
13.4. Томонларнинг номланиши, тўлов ёки бошқа реквизитлари ўзгарган тақдирда, иккинчи Томонни бу ҳақда зудлик билан хабардор қилиши лозим.
13.5. Ушбу Шартнома тенг юридик кучга эга бўлган Томонларнинг имзолари ва муҳрлари билан тасдиқланган ўзбек тилида икки нусхада тузилди.
XIV. ТОМОНЛАРНИНГ БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ:
БУЮРТМАЧИ:
|
ПУДРАТЧИ:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази
Манзил: 100115, Тошкент шаҳри, Қирқ қиз кўчаси., 10А ҳ/р: 20210 000 400 263 899 003 АК «Алока банк» Амалиет бошқармаси Банк коди: 00401 Тошкент шаҳри СТИР: 302 740 502 ИФУТ: 84112 Директор________Ш. Ташпулатов |
|
М.Ў. |