Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги

О нас

Наши контакты

Teлефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

Жорий йилнинг 29-август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик нишони ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги идоравий мукофотларини топширилишига ва Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларлари билан тақдирланганларни табриклашга багишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш марказининг бир гуруҳ мутахассислари ҳам тақдирланди.

Марказ директори Ш. Ташпулатов ҳамда Техник қўллаб-қувватлаш
ва эксплуатация бўлими бош мутахассиси Б. Атакуловлар Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик нишони билан, Техник қўллаб-қувватлаш ва эксплуатация бўлими бошлиғи М. Мелиев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги идоравий мукофоти “Ўз касбининг устаси”, Истиқболли ривожлантириш бўлими етакчи мутахассиси Д. Комилов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланди.