Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А
“Хавфсиз туризм” ва “Ақлли шаҳар” лойиҳалари “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси асосида қурилмоқда. “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси биринчи босқичда амалга ошириладиган лойиҳа бўлиб, кейнги босқичларда йўналишига қараб, “Хавфсиз туризм” ва “Ақлли шаҳар” лойиҳалари амалга оишрилиши режалаштирилган.
“Хавфсиз шаҳар” қуйидаги асосий тизимлардан иборат:
Шаҳар видеокузатуви тизими;
Йўл ҳаракати қойидаларини бузиш жараёни фото-, видеофиксацияси тизими;
Автотураргоҳларни бошқариш тизими;
Объектларнинг комплекс хавфсизлик мониторинги тизими;
Сейсмик фаоллик мониторинги тизими;
Фавқулодда вазият ҳақида хабар бериш тизими;
Ёнғинга қарши сигнализациялар мониторинги тизими;
“Фуқаро-112” шошилинч алоқа тизими;
Фавқулодда тезкор хизматлар транспортларини мониторинги тизими;
Бошқарув маркази;
112 тизими.
"Хавфсиз шаҳар" Маркази томонидан тумандаги ижтимоий ифратузилма объектларида, яни болалар боғчалари, мактаблар, колледжлар, лицейлар, университетлар, клиникалар, касалхоналар, диний муассасалар, оромгоҳлар, театрлар,. кинотеатрлар, музейлар, бозорлар, савдо марказлари, банклар ва меҳмонхоналарда видеокузатув камераларини ўрнатиш бўйича монтаж ишларини олиб бормоқда.
29 агуст 2017 йил ПҚ №3245 "Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" Президент қарори билан тасдиқланган "Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш бўйича лойиҳани мувофиқлаштириш бўйича комиссия йиғилишининг баённомасига мувофиқ Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида "Хавфсиз шаҳар" пилот лойиҳасини яратиш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирлар қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19 август 2019 йил №688-сон "Тошкент шаҳрида "Хавфсиз шаҳар" интеграцияланган тизимини яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига мувофиқ, шаҳар видеокузатув тизимини яратиш фақат тўғридан-тўғри инвестициялар орқали молиялаштирилиб амалга оширилади. Республикамиз аҳолиси томонидан қўшимча молиялаштириш кўзда тутилмаган.
29 август 2017 йил ПҚ №-3245 сон "Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" Президент қарорининг 6 бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази масъул деб тайинланган.
"Хавфсиз шаҳар" лойиҳаси – бу видеокузатув ва аҳолининг техник хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чоралар ва аппарат дастурий воситалар, ҳамда уй–жой коммунал хўжаликлар ва бошқа объектларни ягона ахборот майдонида бошқариш комплекси.