Фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган савол ва мурожаатларига жавоб берилди (брифинг)

Биз ҳақимизда

Биз билан боғланиш учун

Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

Барчамизга маълумки, Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқароларимиз, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Aхборот технологиялари соҳаси бўйича бир қатор саволлар ва мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Матбуот хизмати раҳбари Шерзод Aхматов бугун енг кўп берилаётган саволлар ва мурожаатларга жавоб берди.
 

1. Маърузанинг бошида таъкидлаганидек, ҳозирги кунда фуқароларимиз ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 март куни қабул қилинган “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори бўйича энг кўп саволлар ва мурожаатлар келиб тушган.

Шундан келиб чиқиб, Вазирлик Матбуот хизмати раҳбари ушбу саволларга жавоб бериш билан бирга мазкур масалага изоҳ бериб аниқлик киритди.

Республикамиз аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 23 мартда 176-сон қарори қабул қилинган.

Унга кўра бир қатор чоралар амалга оширилмоқда. Жумладан, республикамизда 24 мартдан бошлаб фуқаролар томонидан Интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун 2 ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Мазкур қарорга кўра, лицензия асосида фаолият юритаётган телекоммуникация операторлари ва провайдерлари, икки ой давомида симли телефон алоқаси (халқаро телефон сўзлашувлардан ва мобил алоқасидан ташқари) ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғига симли ва симсиз уланиш хизматлари учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолларда абонентлар тармоқдан ўчирилмаслиги таъминланади.

Фуқароларимизни Интернет ва симли телефон алоқасидан фойдаланишда яратилган қўшимча қулайликлар тўғрисидаги маълумотлар билан расмий веб-саҳифаларда, оммавий СМС ларни юбориш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали хабардор этиб борилади.

Таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда республикада узлуксиз алоқани таъминлаш ва фуқароларимизга имкониятлар яратиш мақсадида телекомуникация операторлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Республикамизда коронавирус (COVID-19) бўйича карантин режими эълон қилинган вақтдан бошлаб барча телекоммуникация операторлари умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари уйдан бемалол фанларни ўзлаштириш учун таълим манбаларининг веб-сайтларга бепул киришни (доступни) таъминлаб берди.

Фуқароларимизни охирги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида телекоммуникация операторлари абонентларига энг кўп ўқийдиган оммавий ахборот воситаларининг манбаларидан бепул фойдаланиш имкони тақдим этилди.

Жамоатчиликни коронавирус (COVID-19) тўғрисида хабардор қилиш ва тарқалишининг олдини олиш учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида расмий веб-сайти (ҳттп://cоронавирус.уз/уз)га кириши ҳам бепул қилинди. Мазкур манбада фуқаролар коронавирус ҳақида ва Ўзбекистонда коронавирусга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида объектив ва ишончли маълумотларга эга бўлишлари мумкин.

Ўзбекистонда коронавирус масаласида ишончли маълумотга эга бўлиш учун 16 мартдан Тошкентда фуқароларимиздан коронавирус инфекцияси юзасидан туғилган саволларига ўз вақтида жавоб олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Call-марказининг қисқа “1003” ягона рақами 24 соат давомида ишлаб туриши таъминламоқда. Фуқаролар томонидан амалга ошириладиган қўнғироқлар барча телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан республикамизда бепул амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, карантин режими вақтида барча телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан республикамизда ўз абонентларига қулайлик яратиш мақсадида янги тарифларни ва янги хизматларни жорий қилди. Масалан, "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси интернет-тўловларни амалга оширишда янги ва қулай тизимни жорий этди.

Uztelecom миллий оператори юртимиз аҳолиси учун қулайликлар яратиш мақсадида, GSM стандарти тармоғи абонентлари учун 2020 йил 1 апрелдан Оддий 10 тариф режасига бепул уланишни таклиф қилган ҳолда, махсус “Баҳорий таклиф” аксиясини тақдим этди. Ucell компанияси янги хизматларни — ўз абонентларни масофавий равишда мобил алоқага улаш ҳамда бепул ўтказиш хизматини йўлга қўйди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, барча телекоммуникация операторлари ва провайдерлари асосий вазифасини бажариши, яъни жамиятда коммуникация жараёнларини таъминлаши билан бирга, аҳолига ҳозирги вазиятда қулай шароит яратиш учун қатор ишларни амалга ошираётган ишлар билан Вазирлик расмий веб-сайтида ёритиб борилади.

Фуқароларимиз, барча телекоммуникация операторлари ва провайдерлари кўрсатган хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириши бу тармоқнинг сифатли ишлашига кафолат беради.

Фуқароларимизга қўшимча маълумотларни тақдим этиш мақсадида, телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан республикамизда кўрсатилаётган хизматлар бўйича қўшимча чегирмалар ва бонуслар бериш, тўловларни амалга ошириш муддатини узайтириш ҳамда ушбу чора-тадбирлар тўғрисида маълумотларни веб-саҳифаларимизда, ижтимоий тармоқлар орқали хабардор қилиб борамиз.


2.Коронавирус инфекциясига қарши кураш фонида кўплаб юртдошларимиз ва қатор жамоат ташкилотлари шахсий ташаббус кўрсатиб, турли хайрия аксияларини уюштирмоқда. Эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатламига муайян турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бермоқда. Шу мақсадни амалга ошириш учун ягона қисқа телефон рақамини ташкил эса бўладими?

Бугун жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган коронавирус (COVID-19) пандемиясига қарши мамлакатимизда қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хабарингиз бор, 2020 йил 1 апрелдан Республика махсус комиссиясининг қарори билан якка тартибдаги ҳайрия аксияларини жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан вақтинча тўхтатиш мақсадга мувофиқлиги белгиланиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил қилинди.

Марказда тадбиркорлар кўнгиллилар ҳамда волонтёрларни шунингдек ёши улуғ ночор ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг мурожаатларини қабул қилишни ташкил этиш ушбу марказларга тезликда ва қулай боғланишлари учун Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “1197” қисқа рақами ташкил этилди.

Aҳоли томонидан барча телефон алоқалари орқали мазкур рақамга мурожаат қилишлари ва керакли маълумотларни олишлари мумкин.


3. Карантин режими вақтида почта орқали маҳаллий пул ўтказмалари хизмати ишламоқдами? Қандай тартибда ишламоқда ва бу бўйича аҳолига қандай имкониятлар яратилмоқда ?

Бир муҳим жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман. Почта хизмати стратегик аҳамиятга эга деб бемалол айтишимиз мумкин. Чунки, ҳар қандай ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, эпидемиологик вазиятларда ҳам почта хизматига бўлган талаб ва таклиф ҳеч қачон тўхтаб қолмаган, аксинча, доимий равишда ўсиб боради.

Шундан келиб чиқиб айтишимиз керакки, почта орқали маҳаллий пул ўтказмалари хизмати ишламоқда. Ишлаш билан бир қаторда, карантин вақтида почта алоқаси орқали маҳаллий пул ўтказмалари тарифлари 50% гача арзонлаштирилди. Яъни, "Ўзбекистон почтаси" аксиядорлик жамиятнинг республикамизнинг барча ҳудудларидаги автоматлаштирилган почта алоқаси объектлари орқали яқин инсонларингизга тез ва осон тарзда электрон пул ўтказмаларини юборишингиз мумкин. Махсус аксия 2020 йил 30 апрелгача давом этади.

Aйтиб ўтиш керакки, “Ўзбекистон почтаси” AЖ бошқа давлатлардан барча турдаги почта жўнатмаларини санитария-эпидемиологик жиҳатдан уларни хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўрган ҳолда қабул қилмоқда ва юбормоқда.


4. “Онлайн-мактаб” телевизион онлайн-дарслари эфирга берила бошланди. Бу канал республикамизнинг барча худудларни қамраб олинганми? Бухоро вилоятида муаммолар борлиги бўйича ота-оналар томонидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Шунга аниқлик киритиб беришингизни сураймиз.

Барчамизга маълумки, 2020 йил 30 март куни 8.30 дан бошлаб “Online-maktab” телевизион онлайн-дарслари эфирга берила бошланди.

Бунда “UZDIGITAL TV”, кабел телевидение, IP-телевидение, Интернет тармоқлари мавжуд ҳудудлардаги аҳоли ҳамда сигнални ер сунъий йўлдоши орқали қабул қилувчи кам қувватли телеузаткичлар ўрнатилган узоқ ва бориш қийин аҳоли пунктларидага аҳоли мазкур телеканалларни кўриш имкониятига эга бўлди.

Мазкур видеодарслар қуйидаги телеканаллар орқали эфирга узатилмоқда.

• “UZDIGITAL TV” абонентлари учун: Nasional Geografic (1-4 синф ўқувчилари учун), Evrosport (5-8 синф ўқувчилари учун), Охота и Рыбалка (9-11 синф ўқувчилари учун) телеканаллари ўрнига;

• Кабел телевидение ҳамда IP-телевидение абонентлари учун: Nasional Geografic (1-4 синф ўқувчилари учун), TVS кабел телевидение орқали ва Travel ва IP-телевидение орқали (5-8 синф ўқувчилари учун), Fasion ТВ (9-11 синф ўқувчилари учун) телеканаллари ўрнига узатилмоқда;

• Узоқ ва бориш қийин аҳоли пунктларида яшовчи абонентлари учун — очиқ режимда бепул асосда тарқатилаётган 3 та қўшимча телевизион каналлар орқали.

2020 йил 30 март куни “Online-maktab” телевизион онлайн-дарслари эфирга берила бошлаган биринчи кунида республикамизнинг аҳоли кам яшайдиган айрим худудларида “UZDIGITAL TV”, кабел телевиденийе, IP-телевидение, Интернет тармоқлари қамрови мавжуд бўлмаган ҳудудлардаги аҳоли пунктларида мазкур телеканалларни кўришда муаммолар юзага келгани кузатилди. Ушбу муамолар шу куни тезликда бартараф этилди.

Aгарда Сиз “Online-maktab” телевизион онлайн-дарслари узатилиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қисқа ишонч телефонига “1199” рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Барча мурожаатлар белгиланган тартибда қисқа вақт ичида кўриб чиқилади ва муаммолар ҳал қилинади.

5. Барча оператор ва провайдерлар томонидан телекоммуникация хизматларини сифатли ва узлуксиз тақдим этилиши бўйича нима ишлар амалга оширилмоқда?

Бугунги кунда,, оператор ва провайдерларнинг мурожаатларни қабул қилувчи cалл-марказларда жами 650 нафардан ортиқ ходимлар фаолият юритмоқда, техник хизмат кўрсатиш бригадаларида 1000 дан ортиқ малакали мутахассислар ишламоқда, улар 300 дан зиёд автотранспорт билан ҳамда зарур техника ва ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Карантин даврида оператор ва провайдерлар томонидан янги абонентларни улаш ишлари тўхтатилмаган. Мобил алоқа операторлари томонидан 300 тадан ортиқ база стансиялар интернет хизматларини кўрсатиш учун модернизация қилинди.

Карантин даврида фойдаланувчилар томонидан интернет трафикдан фойдаланиш хажми сезиларли даражада ортаётган ҳолатда тармоқнинг ишончли ишлашини таъминлаш учун зарур техник ва ташкилий чоралар кўрилмоқда.

6. Республика бўйича карантинга жойлаштирилаётган объектлар ҳудудларида телекоммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Республика бўйича карантинга жойлаштирилаётган объектлар ҳудудларида телекоммуникация тармоқларини кучайтириш, янги қурилаётган касалхоналар ҳудудларида алоқа хизматларини ташкиллаштириш чоралари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, жами 167 та объектлардан 129 та объект симли, 56 таси мобил телефон терминаллари билан жиҳозланди.


* * *

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқароларимиз, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Aхборот технологиялари соҳаси бўйича энг кўп берилаётган саволлар ва мурожаатлар шулардан иборат.

Aхборот технологиялари соҳаси бўйича бериладиган барча саволлар учун Вазирликнинг туну-кун 24 соат ишлайдиган қисқа рақамли 1199 ишонч рақами ишлаб турибди. Фуқаролар мазкур рақам орқали бемалол мурожаат қилишлари мумкин!

Манба: Aхборот хизмати