"Хавфсиз шаҳар" марказида Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этишдаги ишларнинг бориши

Биз ҳақимизда

Биз билан боғланиш учун

Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон қарорига мувофиқ, 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши давлат дастури тасдиқланди. 
 Мазкур давлат дастури доирасида “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Марказ фаолиятининг очиғлигини таъминлаш мақсадида “Хавфсиз шаҳар” тизимини яратиш доирасида амалга оширилаётган асосий лойиҳаларни ёритиб борувчи расмий web-сайт фаолият кўрсатмоқда. Марказ web-сайтида жисмоний ва юридик шахслар қуйидаги маълумотларни олишлари мумкин:
•    Марказнинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ва Марказ фаолиятига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тан олиш, шунингдек уларни амалга ошириш жараёни тўғрисидаги маълумотлар;
•    Давлат ва бошқа дастурларнинг амалга ошириши тўғрисида маълумот;
•    Танлов ўтказиш (тендерлари) ва сотиб олинган маҳсулотни етказиб бериш тўғрисида тегишли маълумотлар;
•    Марказ томонидан ўтказиладиган ёки иштирок этадиган оммавий тадбирлар тўғрисида маълумотлар (йиғилишлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар);
•    Марказнинг давлат ва бошқарув органлари, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида маълумот;
•    Марказнинг фаолият доираси ва унинг ривожланиш динамикаси билан боғлиқ бўлган соҳанинг (ҳудуднинг) ҳолатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар, шу жумладан ижтимоий-иҳтисодий ривожланиш тўғрисидаги маълумотлар;
•    Марказ томонидан ўтказиладиган очиқ танловлар ва (тендерлар) аукционлар тўғрисидаги маълумотлар;
•    Бўш иш ўринлари, иш шароитлари ва бўш иш ўринларни тўлдириш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
•    Марказ томонидан ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳатчи органлар тўғрисидаги маълумотлар.
Шунингдек, Марказнинг коррупцияга қарши сиёсати талабларига мувофиқ, коррупцияга қарши мавзулар бўйича ўқув режаси тасдиқланди, ходимлар тоифаларини ҳисобга олинган қолда гуруҳлар тузилди.
Марказ ўз фаолиятида коррупцияга қарши курашда давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ва унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш учун янги тизимли чоралар талабларига қатъий риоя қилади.