"Хавфсиз шаҳар" марказида видеоконференцалоқа орқали "Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш асослари" мавзусида тақдимот ўтказдилди

Биз ҳақимизда

Биз билан боғланиш учун

Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

Коррупция муаммоси бугунги кунда давлат қурилиши ва ижтимоий бошқарувнинг энг долзарб муаммоларидан бирига айланди, уни ҳал қилиш нафақат миллий, балки фуқаролик қарзи вазифасига ҳам айланди.
Коррупция механизми ҳар қандай давлат ва жамият ривожига жиддий зарар етказади. Шу билан бирга, фуқароларнинг ижтимоий адолат, ҳақиқат ва давлат органларига ишончи йўқолади.
Коррупциянинг олдини олиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида, “Хавфсиз шаҳар” марказининг юридик бўлими жорий йилнинг 
1 июль куни “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш асослари” мавзусида ходимлар иштирокида видеоконференц алоқа тарзида тақдимот ўтказди.
Тақдимот давомида маърузачи коррупциянинг тарихий аҳамияти ва унинг давлат ва ижтимоий тараққиётга таъсирини алоҳида таъкидлаб ўтди. Асосий эътибор коррупция механизми билан курашиш ва уни бартараф этиш мавзусига қаратилди.
2019 йил 27 майдаги ПҚ-5729-сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, 2019-2020 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши давлат дастури тасдиқланди. Давлат дастурининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш;
- давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизимини шакллантириш, улар учун чекловлар, тақиқлашлар, рағбатлантириш чоралари ҳамда коррупциянинг олдини олиш бошқа механизмларининг аниқ рўйхатини белгилаш;
- давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг иш ҳақи етарли даражада бўлишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматини ўташда манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
- коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш;
- давлат органлари ва ташкилотларининг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг шаффофлигини ошириш;
- фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш;
Идоравий коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, уларнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг очиқлиги механизмларини жорий этиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ва манфаатлар тўқнашувининг олди олинишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни бажариш орқали тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси ҳисобланади.
Видеоконференц алоқа орқали тақдимот давомида Марказ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Отказилган тақдимотни видео ёзувини кўришингиз учун тақдим етилган ҳаволага утишингиз мумкин.