“Хавфсиз шаҳар” марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги байрами нишонланди

Биз ҳақимизда

Биз билан боғланиш учун

Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

Жорий йилнинг 7 декабр куни “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги байрамини ўзгача бир шукуҳ билан нишонлаш мақсадида Тошкент шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси подполковник С. Саиджанова ҳамда фуқаро мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходим А. Холматовлар иштирокида Конституциямиз яратилиши тарихига бағишланган кўргазмали (видеотақдимот) тадбир бўлиб ўтди.


Ҳусусан, тадбирда сўзга чиққан С. Саиджанова асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, фуқароларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини янада кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, бош қомусимизнинг яратилиш тарихи, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек конституциямизнинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва демократик ислоҳотларнинг таянчи тўғрисида маъруза қилди.
Шунингдек, тадбирда “Конституциямиз ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзусига бағишланган видеороликлар намойиш этилди.