Марказ ҳақида

Биз ҳақимизда

Биз билан боғланиш учун

Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3245-сонли Фармони асосида Aхборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази қайта ташкил этилди.

"Хавфсиз шаҳар" лойиҳасининг амалга оширилиши Ўзбекистонни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги интерфаол ривожланиш йўлида ва мамлакатимизниниг жаҳон ҳамжамиятида кенг интеграллашувида барқарор ва изчил тараққий етиши учун мустаҳкам пойдевор яратишга қаратилган. Шу боис, режалаштирилган сиёсий тадбирлар ва вазифаларни амалга оширишда Марказ қанчалик жиддий ва мақсадли равишда интилиши, бутунлай мамлакатимиз ва халқимиз фаровонлигини белгилаб беради.

Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: ички ишлар органлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари ўзаро алоқасини, видеокузатув тизимларини, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, объектларни муҳофаза қилиш, эҳтимолий таҳдидларни тезкор аниқлаш ва огоҳлантириш, интеллектуал таҳлилий датчикларни аниқлаш, шунингдек, жиноятчиликни олдини олиш, навбатчи-диспетчерлик марказлари ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари тўғрисидаги бошқа ахборот тизимларини аниқлашни назарда тутувчи "Хавфсиз шаҳар" интеграллашган тизими яратиш; "Хавфсиз шаҳар" ягона интеграциялашган тизими яратиш бўйича
босқичма-босқич тадбирлар дастурини тасдиқлаш.

"Хавфсиз шаҳар" ягона интеграллашган тизими яратиш бўйича лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш комиссияси шаклланди, Комиссиянинг таркиби ва унинг асосий вазифалари аниқланди;

"Хавфсиз шаҳар" тизимининг асосий вазифаси: аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, жамоат хавфсизлиги, қонун ва тартиб бузилиши, ёнғин, йўл ва экологик хавфсизликни таъминлаш, шунингдек уй-жой коммунал хўжалиги ва улар билан ўзаро алоқадор автоматлаштирилган тизимларни ўз ичига олган бошқа тарқалган объектларни бошқариш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш.